Самарқандда йўловчи автобус ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув соат 12:45 ларда Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчасида юз берган. Унда 1977 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги Malibu, 1988 йилда туғилган Н.У. бошқарувидаги Cobalt, 1996 йилда туғилган Т.О. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобус иштирокида ўзаро тўқнашган ва Cobalt автомобили ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.








