Сайёрамиз реанимацияда қолмоқда-БМТ
Кечикиб якунланган иқлим саммити тафсилотлари маълум қилинди.

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича йиғилиши Шарм ал-Шейхда ўз ишини режалаштирилганидан икки кун кеч якунлади.
Бу вақт давомида иштирокчилар якуний декларацияни келишиб олишга ҳаракат қилишди.
Ушбу ҳужжат, хусусан, дастлаб ривожланган давлатлар, шунингдек, жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари ва халқаро молия институтларининг бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган жамғармани ташкил этишни назарда тутади. Ушбу жамғарма маблағлари иқлим ўзгаришидан энг кўп жабрланган мамлакатларга йўналтирилади.
Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШ Хитойдан ушбу фондга мажбурий бадаллар киритишни талаб қилди. Ушбу банд бўйича келишувга эришилмади, аммо чора кўриб чиқилмоқда.
Учрашувнинг кўплаб иштирокчилари натижалардан норози бўлишди. Хусусан, якуний декларацияда иссиқхона газлари чиқиндиларини кескин камайтириш зарурлиги тўғрисидаги банд киритилмаганига эътибор қаратилди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш учрашув якунларини шарҳлар экан, “Сайёрамиз реанимация бўлимида қолишда давом этмоқда. Ҳозирда биз чиқиндиларни кескин чеклашимиз керак, аммо бу муаммо бу йиғилишда тилга олинмади. Жамғарма зудлик билан керак, иқлим ўзгариши туфайли бу кетишда кичик орол давлати океанда йўқолиб қолса, бутун Африка қитъаси чўлга айланади”, деди.








