Ўзбекистон

Тошкентда “дарахткушлар”дан 3 млрд жарима ундирилди

Энди дарахт кесилган ҳудудга 200 туп кўчат экилади.

Тошкентда “дарахткушлар”дан 3 млрд жарима ундирилди


Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида дарахт кесганлардан 3 млрд 514 млн 200 минг сўм маблағ ундирилди. Бу ҳақда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани “Илтифот” кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган "Янги замон бино" МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 млрд 514 млн 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилган.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда.

Маълумот учун: ҳолат юзасидан прокуратура томонидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ҳамда бошқа, жумладан экология ходимларига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатгани бўйича ЖК 219-моддалари
билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда “дарахткушлар”дан 3 млрд жарима ундирилди | Zamon.uz