Трампнинг Тwиттер’даги аккаунти тикланди
Маск бундай имкониятни собиқ президентга қайтариб берди.

Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти Доналд Трампнинг Twitter’даги саҳифаси яна тиланди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқнинг янги раҳбари Илон Маск ўз саҳифасига кириш ҳуқуқини Американинг собиқ раҳбарига қайтариш ёки қайтармаслик бўйича овоз бериш ўтказганди. Унда 15 миллиондан ортиқ фойдаланувчи иштирок этган. Иштирокчиларнинг 51,8 фоизи буни ёқлаган.
”Трампнинг аккаунти тикланади”, - деб ёзган Маск.
Унинг қўшимча қилишича, овоз беришда кўплаб ботлар иштирок этган ва ботларнинг ижтимоий тармоқдаги овоз беришга таъсирига қарши курашиш зарур.
Кўп ўтмай, Трампнинг 2021-йил бошида музлатиб қўйилган аккаунти собиқ президентнинг барча хабарлари сақланиб қолган ҳолда Тwиттер’да яна пайдо бўлди.








