Жаҳон

КХДР  Антониу Гутерриш «АҚШнинг қоғирчоғи» деб атади

Пхеньян БМТ Бош котибини нохолисликда айблаган.

КХДР  Антониу Гутерриш «АҚШнинг қоғирчоғи» деб атади

 

КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Корея яримороли атрофидаги вазиятга нохолис муносабатидан афсусда эканлигини билдирди ва уни “АҚШнинг қўғирчоғи”деб атади.

 

“Халқаро ҳамжамият Корея яримороли ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун барча офатларнинг манбаи бўлган Қўшма Штатларнинг провокацион ҳаракатларини чеклаш ва тўхтатиш муҳимлиги ҳақида баланд овозда гапириши керак. Бош котиб АҚШ қўғирчоғи эканлигидан далолат беради.

Охирги пайтларда мен БМТ Бош котибини Оқ уй ёки Давлат департаменти ходими билан тез-тез адаштираман. У бундай аянчли ёндашувни танлаганидан чуқур афсусдаман,  бош котиб ўз мақсадлари ва тамойилларини унутиб қўйган. БМТнинг вазифаси  холислик ва адолатни сақлаш ”, - деди Чой Сонг Хи.

 

Унинг тушунтиришича, 18 ноябрь куни Антониу Гутерриш яна “КХДРнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан адолатли фойдаланишни провокация” деб атади.

 

КХДР ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, йил давомида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ярим оролда турли “ядровий стратегик қуроллар”ни қўллаган ҳолда КХДРга қарши “ядро уруши учун репетициялар” ўтказган, бу эса кескинликка олиб келган.

 

18 ноябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Шимолий Кореянинг янги қитъалараро ракета учирилишини қоралади ва Пхенянни Корея ярим оролида тинчликка эришиш учун мулоқотни қайта бошлашга чақирди.

 

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"