Таиландда полиция биноси портлатилди
Бомба автомобилга ўрнатилган.

Таиланд жанубидаги полиция бўлими яқинида бомба ўрнатилган автомобиль портлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Хабар қилинишича, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 29 киши яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида полициячилар ҳам бор.
Ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин. Полиция биноси тўлиқ вайрон бўлган.







