Тошкентда Hyundai ва Cobalt ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида йўловчи жароҳатланган.

Бугун, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ЙХҲБ маълумот берди.
Ҳодиса соат 17:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ҳамда Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Унда 2003 йилда туғилган Ш.Л. бошқарувидаги “Hyundai Elentra” русумли транспорт воситаси ҳамда 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Cobalt русумли транспорт воситасининг йўловчиси тан жарохат олганлиги сабабли тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.








