Хитой мудофаа вазири АҚШга: Тайвань — қизил чизиқ, уни кесиб ўтманг!
ХХР ва АҚШ мудофаа вазирлари учрашди.

Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ АҚШлик ҳамкасби Ллойд Остин билан учрашди. У Пентагон раҳбарини Хитой армиясининг мамлакат бирлигини сақлаб қолишга тайёрлигини билдирган.
Учрашув Жануби-шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси мудофаа вазирлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтган. Вэй Фэнхэ Тайвань атрофидаги масала Хитой халқига тегишли эканини ва ҳеч қайси ташқи куч унга аралашиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтган.
Бундан ташқари, у Тайвань АҚШ билан муносабатларда қизил чизиқ эканини ва уни босиб ўтмаслик зарурлигини таъкидлаган.
Бунга жавобан Пентагон раҳбари Вашингтон “Ягона Хитой” тамойилига содиқлигини қайд этган. Шунингдек, Остин Пекинни Тайванга нисбатан беқарорлаштирувчи ҳаракатларни тўхтатишга чақирган.







