Ўзбекистон

Президент космик фаолиятни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

Ўзбекистонда космик суратлар орқали қонунбузарликлар аниқланиши кутилмоқда.

Президент космик фаолиятни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

 

Давлат раҳбарининг 2019 йил 30 августдаги фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Ўзбеккосмос” агентлиги ташкил этилганди. Ўтган даврда бу соҳада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш, инфратузилма яратиш бўйича муайян ишлар қилинди. Лекин бугунги кунда космосдан фойдаланиш миқёси шунчалик кенгки, ҳали бу борада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп.

 

Масалан, 2020 йилда дунёда космик хизматлар бозорининг умумий ҳажми 400 миллиард долларга яқинлашган. Бунда асосий ўринни ерни масофадан зондлаш, алоқа йўлдошлари, навигация хизматлари эгалламоқда. Келажакда космосдан фойдаланиш эҳтиёжи янада ортиб бораверади.

 

Шу боис, Президент кўрсатмасига мувофиқ, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.

 

Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир.

 

Давлат раҳбари бу чора-тадбирларнинг натижадорлиги қандай бўлишини сўради.


Қайд этилишича, бу тармоқ ривожи қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология каби кўплаб соҳаларда қўл келади. Масалан, экинларнинг тури ва майдони, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний чиқинди жойлари пайдо бўлишини аниқлаш даражаси 95 фоизгача етади. Сув иншоотлари, ер қаъри ва фойдали қазилмалар муҳофазаси ҳам янада кучаяди.

 

Президент бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни қабул қилишга кўрсатма берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент космик фаолиятни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди | Zamon.uz