Россия Ҳиндистонга ўғит етказиб бериш бўйича рекорд ўрнатди
Жаҳон бозорида ўғит нархи кескин кўтарилган.

Россия 2022/23 молиявий йилнинг биринчи ярмида илк марта Ҳиндистоннинг энг йирик ўғит етказиб берувчисига айланди. 1 апрелдан бошланган молия йилининг дастлабки олти ойида Россиядан мамлакатга ўғит импорти 371 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 2,15 миллион тоннани ташкил этган.
Россия ва Украина ўртасидаги зиддият кучайганидан бери Ҳиндистон ўртача нархларда ўғит олишга қийналди. Ғарб Россия ва Беларусга қарши санкциялар жорий этганидан кейин март ойидан жаҳон бозорида ўғитлар нархи кўтарилди.
Ўғитларнинг барча асосий турлари - аммиакнинг жаҳон экспортининг қарийб 22 фоизи, карбамиднинг 14 фоизи ва моноаммиак фосфатининг (МАП) тахминан 14 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади.







