Тошкентда 3 та машина ЙТҲга учради
ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Бугун, 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содлир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
ЙТҲ соат 15:10 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида юз берган. Унда 1978 йилда туғилган Н.Д. бошқарувидаги ВАЗ–2106, 1990 йилда туғилган K.A. бошқарувидаги Ласетти ва 1993 йилда туғилган A.A. бошқарувидаги Кобальт ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида тан жарохат олганлар йуқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.








