“Аэрофлот” Фарғонага парвозлар частотасини оширмоқда
Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича янги рейсни жорий қилинди.

“Аэрофлот” Фарғонага парвозлар частотасини оширмоқда. Бу ҳақида "Uzbekistan airports" маълум қилди.
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси 19 ноябрь куни Москва-Фарғона-Москва йўналиши бўйича янги рейсни жорий қилди.
Парвозлар ҳафтасига уч марта, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари 158 ўринга мўлжалланган Airbus-320 самолётида амалга оширилади.
Учиб бориш аэропорти - Шереметево. Айтилишича, дастлабки босқичда парвозлар чартер асосида амалга оширилади.







