Андижонда ўқувчи қиз ўқитувчини тепиб, ҳақорат қилди
Ҳолатга вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Улуғнор туманида 7-синф ўқувчиси ўқитувчини ҳақоратлаб, уни тепгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ва ХТБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа Улуғнор тумани “Мингчинор” МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Ҳолат туман халқ таълими бўлими томонидан назоратга олинган ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ўрганиш ишларига йўналтирилган.
“Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.








