Борис Жонсон Киевнинг фахрий фуқароси бўлди
“Жонсон яхши ва ёмон кунларимизда ёнимзда турди”, деди Виталий Кличко.

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон Киевнинг фахрий фуқаросига айланди. Бу ҳақда пойтахт мери Виталий Кличко маълум қилди.
Унинг айтишича, Киев шаҳар кенгаши Украинанинг “буюк дўсти” Борис Жонсонга Киевнинг фахрий фуқароси унвонини бериш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган.
“Борис тинч даврда ҳам, Россия босқинига қарши курашнинг энг кескин даврида ҳам Украина пойтахтига ташриф буюрди. Ишонаманки, Буюк Британия ва жаҳон етакчилари Украинага зарур ёрдам кўрсатиш учун қўлидан келган ишни қилишда давом этади”, — дея таъкидлади мер.








