Бухорода ўзганинг расмини интернетда тарқатмоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро З.Х. (муқаддам судланган) бошқа бир фуқаро А.Ж.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган видео ва фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориши билан қўрқитиб, эвазига ундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








