Жаҳон

Хитой АҚШ учун таҳдидми ёки...

Пентагон раҳбари бунга ойдинлик киритди.

Хитой АҚШ учун таҳдидми ёки...

 

АҚШ ҳукумати Хитойни таҳдид эмас, чақириқ деб баҳолайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

 

“Хитой биз учун асосий чақириқ. Биз уни таҳдид деб эмас, чақириқ деб атаймиз. Бу бизнинг ўртамиздаги бор муносабат”, – деган мудофаа вазири.

 

Журналистлардан бири Остинга Хитой Тайванни қўшиб олган тақдирда Вашингтон ва унинг Тинч-Ҳинд океанидаги иттифоқчилари ҳаракати қандай бўлишини сўраган. Вазир давлатлар нафақат Қўшма Штатлар билан иттифоқчилик доирасида, балки қоидаларга асосланган дунё тартиботини сақлаб қолиш учун жавоб қадамларни амалга оширишини айтган.

 

Шунингдек, Остин Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига халқаро реакция Хитойнинг эътиборини тортганини ҳамда Пекин воқеаларнинг бу каби сценарийда ривожланишидан қочишини таъкидлаган. Вазир ХХР изоляцияга тушиб қолишни истамаслигини қайд этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой АҚШ учун таҳдидми ёки... | Zamon.uz