Еврокенгаш раҳбари Хитойга боради
Ташрифдан кўзланган мақсад очиқланди.

Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель декабрь ойи бошида Пекинга боради. Бу ҳақда Financial Times газетаси икки манбага таяниб хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, Мишель ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашади. Ташриф орқали Ғарб билан Хитой ўртасида кескинлашиб бораётган муносабатлар фонида Брюссель-Пекин ўртасидаги алоқаларни сақлаб қолиш мақсад қилинган.
Сўнгги вақтларда Ғарб, хусусан, ЕИнинг Хитой раҳбарияти билан тўғридан-тўғри алоқалари жонланди. Хусусан, ноябрь бошида Германия канцлери Олаф Шольц Си Цзиньпин билан учрашганди. Ўтган ҳафтада Балида АҚШ етакчиси Жозеф Байден хитойлик ҳамкасби билан музокара ўтказди.







