Жаҳон

АҚШ: денгизда 5 кун қолиб кетган 18 киши қутқарилди

Бортдаги йўловчилар орасида икки нафар — 2 ёшли қиз ва 4 ёшли бола ҳам бўлган.

АҚШ: денгизда 5 кун қолиб кетган 18 киши қутқарилди

 

Сан-Диегодан 16 миля жануби-ғарбда, АҚШ-Мексика чегараси яқинида халқаро сув ҳавзасида топилган ҳалокатга учраган моторли қайиқдан 18 киши қутқариб олинди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

 

АҚШ қирғоқ хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, бортдаги йўловчилар орасида икки нафар — 2 ёшли қиз ва 4 ёшли бола ҳам бўлган.

 

Омон қолганларнинг айтишича, уларда овқат ва сув бўлмаган. Улар қутқарилгунга қадар беш кун давомида бир жойда сузиб юрган.

 

Соҳил хавфсизлик хизмати чоршанба куни тушдан кейин бошқа кемадан бортида одамлар бўлган шикастланган қайиқ ҳақида хабар олди.

 

Воқеа жойига етиб келган вертолёт экипажи етти кишини, жумладан, икки болани Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрига олиб кетган.

 

Қолган 11 йўловчини Мексика ҳарбий-денгиз кучлари кемаси қутқариб қолган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.