Яқинда теракт уюштирилган кўчада чеклов ўрнатилди
Энди Истиқлолда кўча мусиқачилари бўлмайди.

Истанбул ҳокимият машҳур Истиқлол кўчасида кўча савдоси, кўргазмалар ва чиқишлар чиқилишни тақиқлади. Аввалроқ айнан шу кўчада юз берган терактда 81 киши ҳалок бўлган эди.
Шунингдек, бу кўчада столлар, стуллар, доска, кўчма эълонлар ўрнатишга ҳам чеклов қўйилди. Бундан ташқари кўча мусиқачиларининг якка ёки гуруҳ бўлиб чиқишлар қилиши ҳам тақиқланди.
Ҳокимият бу қарорини "Истиқлол кўчасида тинчлик ва тартиб ўрнатиш ҳамда мавжуд пиёдалар оқимини тезлаштириш" мақсади билан изоҳлаган.








