Ўзбекистон

Фарғонада ИИБ биноси олдида аёл ўзини ёқмоқчи бўлди

Ҳолат юзасидан бошқарма маълумот берди.

Фарғонада ИИБ биноси олдида аёл ўзини ёқмоқчи бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ички ишлар биноси олдида фуқаро ўзини ёқмоқчи бўлгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.  (ИИБ олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёлнинг қизи) Фарғона шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 2.250.000 сўм пул эвазига 4 нафар шахсларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, келишилган пулларни олган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Бундан ташқари, фуқаро М.А. вояга етмаган Д.Ф. ва Х.М.ларни ўзига моддий жихатдан қарам қилиб, яшаш уйида тутқунликда сақлаб, эркак мижозларга моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганлиги аниқланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “a” банди, 131-моддаси 1-қисми  ҳамда 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2022 йил 16 ноябрь куни Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Шунингдек, жиноят иши бўйича жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувидан келиб чиқиб, 2022 йил 19 ноябрь куни айбланувчи М.А.нинг бошқарувида бўлган “Малибу” русумли транспорт воситаси Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 30-уй ёнида турганлиги аниқланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда 2 дона пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашё тариқасида олиниб, автомашина қонуний эгаси А.М.га тилхат орқали топширилган.

 

Шунингдек, ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл билан бошқарма раҳбарияти сухбатлашиб, ҳолат юзасидан тушунтиришлар берган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Фарғонада ИИБ биноси олдида аёл ўзини ёқмоқчи бўлди | Zamon.uz