Ўзбекистон

Самарқандда “Халқ банки” ходими пора билан ушланди

У салкам 100 млнлик давлат божини йўқотиб бермоқчи бўлган.

Самарқандда “Халқ банки” ходими пора билан ушланди

 

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида банк ходими пора олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 2022 йил 21 ноябрь куни фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, банк ходими моддий манфаатдорлик эвазига давлат божини йўқотиб беришини айтганини ва ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

 

Фуқаро “Халқ банки”нинг Самарқанд вилоят филиалидан 830 млн сўм кредит олган ва хусусий корхонаси гаровга қўйилган. Тўловни вақтида тўлай олмагани сабабли кредит қарздорлиги бўйича иш судга оширилган. Банк ходими эса суд томонидан тайинланадиган 93 млн сўм давлат божини йўқотиб беришини айтиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул сўраган ва дастлаб 1050 АҚШ доллари олган.

 

Аризага асосан 21 ноябрь куни ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк ходими ариза муаллифидан қолган 1950 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

 

Ҳозирда у Жиноят процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда “Халқ банки” ходими пора билан ушланди | Zamon.uz