Дунёдаги энг гўзал кўчалар
Уларнинг ҳар бири ўзига хос ва такрорланмас архитектурасига эга.

Айтишларича, бутун дунёни айланиб ҳам бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайдиган кўчаларни топа олмас экансиз. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ва такрорланмас архитектураси билан хотирамизда қолади. Бугун сиз учун дунёдаги энг гўзал кўчалар рўйхатини тайёрладик.
Фалсафа йўлаги, Япония

Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган бу кўча 2 км бўлиб, олча дарахтлари билан машҳур. Кўча ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меросига киритилган Гинкаку-дзи эҳромига олиб борувчи анҳор бўйлаб тушган. Tetsugaku no michi кўчасида сайр қилиш учун энг яхши вақт – апрель ойи саналади.
Шамблес (Shambles), Буюк Британия

Шамблес тор кўчасининг икки томонида XIV асрда қурилган бинолар жойлашган. Қадимий бинолар ва тор кўчаларни севувчилар бу ерга албатта келиши керак.
Calleja de las Flores, Испания

Андалусиянинг Кордоба кўчасида жудаям мўжаз ва чиройли кўча жойлашган бўлиб, унда бир вақтда икки кишидан ортиқ юра олмайди. Аммо оппоқ деворлар ва кўп миқдордаги гуллар кайфиятингизни кўтариб, яхши таассурот қолдириши аниқ.
Каминито, Аргентина

Буэнос-Айреснинг Ла-Бока туманида рангба-ранг уйлар жойлашган, улар 19-аср охири тарихини ўзида акс эттиради. Европалик мигрантлар Италиянинг Генуясидан кўчиб келишгач, даромадининг пастлиги сабабли ўзларига уй қура олишмади. Улар гофрометалл пластларидан хоналарни қуриб, қўлига илинган бўёқ билан бўяшган, бир ранг тугагач бошқа ранглар уланиб кетаверган. Шундай қилиб рангба-ранг туман пайдо бўлган.
Ломбард-стрит (Lombard Street), АҚШ

Сан-Францискодаги Лобмард-стрит энг кўп ташриф буюриладиган жойга айланган. Сайёҳлар қалтис бурилишларда автомобилларнинг ҳаракатини кузатиш учун ҳам кўп келишади. 1922-йилда қурилиши битказилган кўча баланд тепаликларда ҳайдовчиларнинг секин ҳайдашини таъминлаш учун шундай лойиҳалаштирилган. Бу ерда тезликни соатига 8 кмдан ошириш мумкин эмас.
Qiyi Street Chongron Alley, Хитой

ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси объекти – Хитойнинг Лицзяне шаҳридаги 1000 ёшли шаҳарча ўзининг тартибга солинган анҳор ва йўлакчалари билан машҳур. Кийи Чонгрон ёки Уйи-стритда сайр қилиб, соҳил ва мўжаз кўприкларига тикилиб маданий ҳордиқ олишингиз мумкин.
Cherry Blossom Avenue, Германия

Ҳар баҳорнинг икки-уч ҳафтасида Черри-Блумсом-авеню кўчаси узра гулалган дарахтларнинг мўжизавий тоннели пайдо бўлади. Бонндаги бу кўча – барча сайёҳлар ва фотосуратчиларнинг энг севимли кўчаси
Bregagh Road, Ирландия

Шимолий Ирландиядаги Bregagh Road “қайинлар кўчаси” деб ҳам аталади. У 18 асрда пайдо бўлган.
Елисей майдони, Франция

Париждаги Елисей “дунёдаги энг машҳур кўча” мақомига даъвогарлик қила олади. Конкорд майдонидан Ғалаба аркасигача чўзилган 2 км узунликдаги кўчанинг икки бетида дарахтлар ва дўконларни кўриш мумкин.
“Соябонлар кўчаси”

“Umbrella Sky Project” лойиҳасига 2011 йилда анъанавий Agitagueda санъат фестивали доирасида асос солинган. Ҳар йил ёзда ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан Португалиянинг Агуэда кўчасидаги бир неча кўча устида соя ва салқин ҳавони таъминлаши учун соябонлар илинади.








