Фарғонада аёл 3 кишини пичоқлаб қўйди
Ҳодиса истироҳат боғида юз берган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 3 нафар қиз пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Макзур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи М.М.(аёл) Олтиариқ тумани “Бозорбоши” МФЙ “Яшил хиёбон” номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р. ҳамда У. Р.лар билан жанжаллашган ва ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








