Жаҳон

“Кемадан ташқарида” фильми реал ҳаётга кўчди

22 соат очиқ океанда қолиб кетган одам қутқарилди

“Кемадан ташқарида” фильми реал ҳаётга кўчди

Американинг бир штатидан бошқасига круиз саёҳатига отланган эркакнинг тирик қолгани “Шукроналик куни мўжизаси” деб аталмоқда. 

Гап шундаки, лайнер йўловчиларидан бири номаълум сабабга кўра бортдан тушиб қолган. 
Воқеа тунги 23:00 лар атрофида юз берган.

Аввалига кемадан одам йўқолганини ҳеч ким пайқамаган. Яхшиямки, воқеа қаҳрамони ташқарига чиқишдан олдин опасини огоҳлантирган. Аммо опа ҳам укаси ўз палубасида дам олмоқда, деб ўйлаб, унинг тақдири билан қизиқмаган. 

Фақатгина эртаси куни 14:30ларда укасини ҳеч қаердан топа олмаётганини хабар қилган.

Бу вақт орасида кема ҳаракатдан тўхтамагани қидирув ишларини мураккаблаштирди. Аммо сув ҳарорати +21 даража экани қутқарувчиларга умид бераётган эди. 

Орадан 22 соат ўтгачгина лайнердан йиқилган одам Луизиана соҳилларидан 30 км масофада топилди.

У вертолетда шифохонага олиб кетилган, шифокорларнинг айтишича, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳозиргача у тилган кириб, лайнердан нима сабабдан йиқилганини айтмаган. 


Сизнингча, йўловчи нима сабабдан кемадан тушиб қолган?

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

“Кемадан ташқарида” фильми реал ҳаётга кўчди | Zamon.uz