Ўзбекистон

Тошкентда мактаб ўқувчисига босим ўтказилгани айтилди

Ҳолатга ИИВ матбуот котиби изоҳ берди.

Тошкентда мактаб ўқувчисига босим ўтказилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган ўрта мактабда фуқаролар томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларга босим ўтказилганлиги ҳақида видео тарқалмоқда. Ҳолатга Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни Янгиҳаёт туманида жойлашган 331-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари — 2005 йилда туғилган Қ.Б. ва Я.С.ларга мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Насруллаева томонидан дарсларга кечга қолиб, мактабнинг ички тартибини мунтазам бузиб келишлари ва хулқини ёмонлиги учун танбеҳ берилган.

 

Ўқувчиларнинг бирини онаси 1984 йилда туғилган У.Д. мактабга етиб келиб, ўғлига танбеҳ берган ўқитувчини айблаб, жанжал кўтарган.

 

Чақирувга кўра воқеа жойига етиб келган туман ИИБ Пост-патруль хизмати ходимлари томонидан суриштирув ўтказилаётган вақтда ҳолатга 1985 йилда туғилган М.А. аралашиб, ўқувчилардан бири Қ.Б.ни юзига тарсаки туширган.

 

Ҳолат юзасидан фуқаро Д.К.га (ўқувчининг онаси) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда М.А.га нисбатан 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда жавобгарлик белгиланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда мактаб ўқувчисига босим ўтказилгани айтилди | Zamon.uz