Ўзбекистон

Исматулла Эргашев Саудия Арабистонининг Афғонистон бўйича махсус гуруҳи раҳбари билан учрашди

Томонлар Афғонистондаги умумий вазият юзасидан фикр алмашган.

Исматулла Эргашев Саудия Арабистонининг Афғонистон бўйича махсус гуруҳи раҳбари билан учрашди

 

2022-йил 26-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Сиёсий масалаларни режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Афғонистон бўйича махсус гуруҳи раҳбари Абдулла бин Ҳолид бин Сауд ал Кабир билан музокаралар ўтказди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан инсонпарварлик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

 

Абдулла бин Ҳолид бин Сауд ал-Кабир Ўзбекистоннинг бу борадаги амалий қадамларини юқори баҳолади, айниқса, жорий йилнинг июль ойи охирида Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция муваффақиятли ўтказилганини таъкидлади.

 

Томонлар Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига янада кенгроқ жалб этиш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

 

Саудия томони Ўзбекистон Республикасининг Афғонистонда Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлари ўз вақтида амалга оширилаётганини таъкидлаб, ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Афғонистоннинг янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит позициясини ишлаб чиқмай ҳамда халқаро гуманитар ёрдамни кўпайтирмасдан туриб, мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий инқирозни бартараф этиб бўлмайди, деган фикр билдирилди.

 

Томонлар Афғонистон масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Исматулла Эргашев Саудия Арабистонининг Афғонистон бўйича махсус гуруҳи раҳбари билан учрашди | Zamon.uz