Тошкентда ногирон фуқарони тепган маҳалла раиси ишдан кетди
Ҳолатга ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Армуғон” МФЙ раиси томонидан фуқаро камситилгани ҳамда калтаклаганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун “Армуғон” маҳалла гузарида ҳолат бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Хаитходжаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғинининг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаевлар ишитрокида йиғилиш ўтказилган.
Аъзам Қодиров ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун 2022-йил 28-ноябрдан “Армуғон” маҳалласи раиси лавозимидан озод қилинган.








