Жаҳон

Украина туфайли Тайвань қуролсиз қолди

АҚШ оролга 18 миллиардлик қурол-яроғ етказиб беришда кечикмоқда.

Украина туфайли Тайвань қуролсиз қолди

 

АҚШ расмийлари асосий эътибор Украинага берилгани туфайли Тайванни етарли даражада қурол билан таъминлай олмаслигидан хавотирга тушган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

 

Газета маълумотларига кўра, Вашингтон Тайбэйга 18.7 миллиард долларлик қурол етказиб бермаган. Хусусан, оролга 215 та Stinger зенит тизимларидан бирортаси берилмаган, шунингдек, 208 та танкка қарши Javelin тизимлари ҳам тақдим этилмаган.

 

АҚШнинг бу йилги қарзи 5 миллиард доллардан ошган. Шу билан бирга на Давлат департаменти, на Пентагон Тайванга қурол етказиб бериш бўйича муаммо борлигини тасдиқламаган.

 

Америка Украинанинг асосий ҳарбий донорига айланди.  Пентагон маълумотларига кўра, Киевга ҳозирга қадар 20 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берилган.

 

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина туфайли Тайвань қуролсиз қолди | Zamon.uz