Ўзбекистон

Андижондаги ЙТҲ оқибатида яна бир киши вафот этди

33 нафар бемор ҳозирда шифохоналарда даволанмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида яна бир киши вафот этди

 

Аввалроқ Андижон вилоятида 26 ноябрь куни ISUZU русумли автобус ва  юк машинаси тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этгани, 38 нафар йўловчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилгани айтилганди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўта оғир аҳволдаги яна бир нафар бемор амалга оширилган реанимацион чораларга қарамасдан вафот этган.

 

Ушбу фуқаро шифохонага “Бош миянинг оғир даражада лат ейиши. Мия ўзаги шикастланиши. Қорин бўшлиғи аъзолари ёпиқ жароҳати. Жигар сегментларининг эзилиб ёрилиши. Чап билак суягининг очиқ синиб силжиши. Ўнг болдир соҳаси олд юзаси ва ўнг қўл тирсак соҳаларининг 2-даражали куйиши. 3-даражали травматик шок” ташхиси билан олиб келинган. Унда белгиланган стандартлар бўйича барча зарур амалиётлар ўтказилган.

 

Ҳозирда 33 нафар беморда шифокорлар зарур муолажаларни давом эттирмоқда.

 

Назоратда турган беморларнинг 11 нафари РШТЁИМ Андижон филиалида, 16 нафари Асака тумани, 4 нафари Бўстон тумани, 2 нафари Шаҳрихон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида даволанмоқда.

 

Ушбу беморларнинг 1 нафари ўта оғир, 5 нафари оғир аҳволда. Вазирлик уларнинг ҳолатини тўлиқ назоратга олган бўлиб, беморлар зарур тиббий ёрдам ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.