Ўзбекистон

Чироқчида ИИБ ходими туҳмат билан айбланган фуқарога куч ишлатди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Чироқчида ИИБ ходими туҳмат билан айбланган фуқарога куч ишлатди

 

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида профилактика инспекторининг қонуний талабини бажармаётган фуқарога куч ишлатаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09.00 ларда Чироқчи тумани ИИБ профилактика инспектори У.Мухаммадиев туманда жойлашган 105-мактабда боғбон бўлиб ишловчи 1962 йилда туғилган фуқаро Б.Қ.га илгари унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан юритилган профилактик йиғма жилди билан танишишни сўраган. 

 

Фуқаро Б.Қ. йиғма жилд билан танишишдан бош тортиб, профилактика инспекторининг ИИБ биносига бориш бўйича қонуний талабини бажармаган ва қаршилик кўрсатган. Видеолавҳада айнан шу жараён тасвирланган. 

 

Ҳолат юзасидан фуқаро Б.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида жарима қўлланилган.

 

Профилактика инспектори У.Мухаммадиевнинг ҳаракатлари ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси томонидан ўрганилиб, қонуний деб топилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Чироқчида ИИБ ходими туҳмат билан айбланган фуқарога куч ишлатди | Zamon.uz