Швеция Украинага рекорд миқдорда ёрдам ажратди
Бу украиналикларнинг қишдан чиқишига ёрдам беради.

Швеция Украинага икки томонлама муносабатлар тарихидаги eng йирик мудофаа va молиявий ёрдам пакетини беради. Бу ҳақда Киевга ташрифи чоғида бўлиб ўтган matbuot анжуманида қироллик ташқи ишлар вазири Тобиас Билстрём маълум қилди.
"Биз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ўқ-дорилар, транспорт воситалари, турли хил қишки жиҳозлар va кийим-кечак ҳамда 270 миллион евро olib келдик”, - деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўрталарида Швеция Украинага 60 миллион долларлик ёрдам пакетини эълон қилган эди.







