Туркия Сурия шимолидаги курдларга ультиматум қўйди
Улардан учта шаҳарни ташлаб кетиш талаб қилинмоқда.

Туркия курдларнинг “Сурия демократик кучлари” альянсидан учта шаҳарни тарк этишни талаб қилди. Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, гап Халаб провинциясидаги Телль-Рффата, Манбижа ва Айн-ал-Араба шаҳарлари ҳақида кетмоқда.
Телеканал манбаларидан бири Туркия бу ҳудудларга Сурия ҳукумати томонидан назорат қилинадиган сиёсий институтлар қайтишига рози бўлганини таъкидлаган. Шу билан бирга Россия Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳудудларда ҳарбий амалиёт бошламаслиги учун ўз мажбуриятларини бажаришга ҳаракат қилаётгани қайд этилган.
Туркия 20 ноябрдан буён Сурия шимолидаги Халаб, Раққа ва Хасеке провинцияларига авиа ва артиллерия зарбаларини бермоқда. Шу билан бирга Ражаб Тоййиб Эрдоған 23 ноябрда бу ҳудудларда ерусти амалиёти ўтказилишини маълум қилган.







