Жаҳон

Алла Пугачёва Россиядаги сўнгги компаниясини ёпмоқда

Хонанда сентябрда Исроилга учиб кетганди

Алла Пугачёва Россиядаги сўнгги компаниясини ёпмоқда

 

Алла Пугачева Россиядаги сўнгги компаниясини тугатиш учун ариза топширди. Бу ҳақда “Медуза” нашри ёзмоқда.

 

Маълум бўлишича, хонанда 23 ноябрь куни тегишли шаклда ариза топширган. 100 фоиз Пугачевага тегишли бўлган “ABP” компанияси мусиқий овоз ёзиш ва албом чиқазиш, телевидение ва радиоешиттириш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

 

2010 йилларда компания “Радио Алла” радиостанциясини бошқарган, шунингдек, Пугачеванинг чиқишларини тартибга солган. Компаниянинг бош директори хонанданинг концерт директори Элена Чупракова.

 

Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Алла Пугачева оиласи билан Россияни тарк этди, аммо август ойида қайтиб келди.

 

Сентябр ойида хонанданинг урушга қарши чиққан турмуш ўртоғи Максим Галкин “хорижий агент” деб эълон қилинганди. Шундан сўнг Пугачева Россиядан Исроилга жўнаб кетди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Алла Пугачёва Россиядаги сўнгги компаниясини ёпмоқда | Zamon.uz