Жаҳон

Макрон ва қатор Европа етакчилари АҚШнинг янги иқтисодий сиёсатидан норози

Ёзда Жозеф Байден Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутувчи қонунни имзолаганди.

Макрон ва қатор Европа етакчилари АҚШнинг янги иқтисодий сиёсатидан норози

 

 Франция президенти Эммануэль Макрон ва бошқа Европа етакчилари АҚШнинг янги иқтисодий сиёсатидан норози бўлмоқда. Уларнинг фикрича, бу Украина можароси ва энергетик инқироз туфайли келиб чиққан иқтисодий муаммоларни чуқурлаштирмоқда.

 

The Wall Street Journal газетасининг маълумотларига кўра, Макроннинг Жозеф Байден билан учрашувида юқоридаги масала муҳокамалар марказида бўлади. Франция етакчичи Байден томонидан имзоланган инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонунни Европа саноати учун таҳдид сифатида кўрмоқда. Ушбу қонун Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун йирик субсидиялар ва солиқ имтиёзлари беришни назарда тутади. WSJ билан суҳбатлашган амалдорлар бунинг ортидан Европада ишлаб чиқарилган кўплаб товарлар — аккумулятор ва электромобилларга зарар етказилишини айтган, чунки имтиёзлар Шимолий Америкада чиққан маҳсулотларга жорий этилади.

 

Париж энергетик ресурсларнинг нархи баланд бўлган бир пайтда аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг субсидия ва имтиёз олиш учун АҚШга кўчиб ўтишидан хавотирга тушган. Бунинг олдини олиш учун Макрон ўтган ҳафтада йирик компанияларнинг раҳбарлари билан Елисей саройида учрашган ва улардан мамлакатни тарк этмасликни сўраган. WSJ қатор компаниялар билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилган, аммо улар учрашув ҳақида ҳеч нарса демаган.

 

Француз расмийларига кўра, Макрон АҚШ президентидан янги қонунда Европа компаниялари учун истисно жорий этишни сўрамоқчи. Оқ уйнинг номи сир қолишни истаган манбалари ушбу масала икки давлат етакчилари муҳокамаси марказида бўлишини тахмин қилган. Макрон, шунингдек, Евроиттифоқни АҚШ қонунига нисбатан биргаликда жавоб қайтаришга чақирган. У Е:вропа ичида солиқ имтиёзларини ишлаб чиқишни таклиф қилган.

 

Байден ёзда инфляцияни юмшатишга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади. Бу ташаббус Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард доллар ажратишни кўзда тутади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Макрон ва қатор Европа етакчилари АҚШнинг янги иқтисодий сиёсатидан норози | Zamon.uz