Ўзбекистон

Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади

Президент бу бўйича таклифлар билан танишди.

Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Ривожланган мамлакатларда ер энг яхши мулк ва бизнес асоси. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бу соҳада шаффофлик ва рақобат таъминлангани натижасида ер бозор активига айланмоқда. Шу мақсадда 2021 йил 15 ноябрда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида” қонун қабул қилинди. Бу қонун талаблари Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 февралдаги қарори билан изчил йўлга қўйилди.

 

Шундан буён ўтган вақтда, яъни 2022 йил февраль-октябрь ойларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун “Yerelektron” ахборот тизими орқали 48 мингта ер участкаси аукцион савдоларига чиқарилган. Юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиб келаётган 5 мингга яқин ер участкасини хусусийлаштириш бўйича ижобий хулоса берилган.

 

Шу билан бирга, амалдаги ишлар таҳлили бу тизимда айрим камчиликлар борлигини кўрсатди. Масалан, аукционга чиқариш таклиф этилган 12 мингтадан зиёд участка қишлоқ хўжалиги ерларида ёки муҳофаза ҳудудда жойлашганлиги аниқланган. Бўш ер участкалари “Yerelektron” ахборот тизимига фақат қурилиш бўлимлари томонидан киритилаётгани сабабли ҳамма бўш ерларни топиш жараёни тўлиқ қамраб олинмаяпти. Шу боис бу ишларни ҳудудий қурилиш бўлимлари ва кадастр органлари биргаликда амалга ошириши таклиф этилмоқда.

 

Амалиётда қийинчилик туғдираётган яна бир муаммо ерларни аукционга чиқариш босқичлари кўплиги. Ҳозирги кунда бу 13 та босқичдан иборат бўлиб, ижара ҳуқуқи билан ер олишда 48 иш куни, мулк ҳуқуқида 74 иш кунигача вақт кетмоқда. Шу боис ерни аукционга чиқариш босқичларини 8 тага тушириб, муддатларини тегишлича 16 ва 22 иш кунигача қисқартириш мумкинлиги айтилди.

 

Айрим шаҳарчаларнинг бош режаси йўқлиги ҳам жараённи секинлаштирмоқда. Шунинг учун бундай жойларда ерларни ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда мастер-режа асосида аукционга чиқариш таклифи билдирилди.

 

Кичик саноат зоналарининг ҳудуди эса аниқ. Шу боис улардаги ерларни бош режада назарда тутилган лотларга мувофиқ, содда тартибда тадбиркорларга бериш зарурлиги таъкидланди.

 

Аҳоли ўзи фойдаланиб келаётган ерларни хусусийлаштириши мумкинлиги яхши имконият. Ҳозирда бунинг тўлови йиллик ер солиғининг 20 баравари миқдорида. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда берган кўрсатмаларига мувофиқ, бу қиймат Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида ер солиғининг 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари миқдорида белгиланмоқда.

 

Давлат раҳбари таклиф этилган чора-тадбирларни маъқуллаб, аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик яратиш, ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади | Zamon.uz