Афғонистонда яна бир қатор Ғарб ОАВлари фаолияти тақиқланди
“Толибон” вакили бунга нима сабаб бўлганини очиқлади.

“Толибон” ҳаракати Афғонистонда “Озоди” (Озодлик радиоси) ва “Америка овози” радиостанциялари фаолияти тақиқлади. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
“”Озоди” ва “Америка” овози радиостанциялари Америка оккупациясидан кейин эфирга узатила бошланди. Ҳозир эса улар ҳодисаларнинг бир ёқлама ёритаётгани ва журналистик этикага риоя қилмаётгани учун фаолияти тўхтатилди”, – деган толиблар вакили Абдул Ҳақ Ҳамад.
Ушбу икки радиостанция эфири бугундан тўхтатилди.
Аввалроқ БМТ “Толибон” даврида Афғонистонда иқтисодий вазият оғирлашганини маълум қилганди.







