Ўзбекистон

Тошкент вилоятида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади

Бу 60 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради.

Тошкент вилоятида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тошкент вилоятининг тупроғи унумдор, суви мўл. Бундан самарали фойдаланилса, ҳосилдор боғ ва токзорлар барпо этиш, интенсив сабзавотчиликни йўлга қўйиш, одамларнинг бандлигини таъминлаш мумкин.

 

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шу борада қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар пахта ва ғалла майдони қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади. Бу 60 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради.

 

Давлат раҳбарининг топшириғи билан, мутахассислар иштирокида Тошкент вилоятида фойдаланилмаётган имкониятлар ўрганилди ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Йиғилишда ана шу таклифлар ҳақида ахборот берилди. Унга кўра, вилоятда 62 минг гектар ерни фойдаланишга киритиш ҳисоб-китоб қилинган. Уларда яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш, сув кам талаб қиладиган мойли, дуккакли ва озуқа экинлари етиштириш, чорва боқиш мўлжалланган.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятининг ҳар бир тумани мева-сабзавотчилик, картошкачилик, узумчилик каби муайян тармоққа ихтисослаштирилади. Масалан, Оҳангарон, Тошкент, Зангиота, Паркент, Янгийўл, Қибрай туманларида қарийб 5 минг гектарда интенсив усулда сабзавот етиштириш, Бўстонлиқ, Янгийўл, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Бекобод, Чиноз, Оққўрғон туманларида 1 минг 300 гектар ерни боғ қилиш, Паркент, Қибрай ва Пискент туманларида 2 минг гектардан зиёд токзор барпо этиш мумкинлиги айтилди. Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Бўстонлиқ туманларида “in-vitro” лабораториялари ташкил этиб, уруғлик картошка етиштириш мўлжалланган. Умуман, мазкур чора-тадбирлар натижасида 24 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

Президент бу чора-тадбирларни маъқуллаб, уларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади | Zamon.uz