Ўзбекистон

ИИБда вафот этгани айтилган эркакнинг ўлим сабаби очиқланди

Ҳолатга ИИВ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

ИИБда вафот этгани айтилган эркакнинг ўлим сабаби очиқланди

 

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги ИИБ биносида Вобкент туманида туғилган эркак вафот этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилган.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Шоҳруҳ Ғиёсов воқеа юзасидан қўшимча маълумотларни очиқлади.

 

Қайд этилишича, 28 ноябрь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан қўзғатилган иш бўйича гувоҳ тариқасида жалб этилган фуқаро Қ.Ҳ. соат 15.00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБга жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келган.  Шундан сўнг терговчи хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли ИИБ биносига кирмасдан, қайтиб кетган.

 

Фуқаронинг ИИБ биносига кирмасдан, қайтиб кетган ҳолати видеотасвирга муҳрланган.

 

Фуқаро Қ. Ҳ. “Матиз” русумли такси автомашинасини тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги “Файзиобод” жомъе масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда фуқаро Қ.Ҳ.нинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, ҳушини йўқотган. Ҳайдовчи хушсиз йўловчини тезкорлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига етказган.

 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро Қ.Ҳ. шу куни соат тахминан 21:00 ларда касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, ўлим “Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги” оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурданинг баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

ИИБда вафот этгани айтилган эркакнинг ўлим сабаби очиқланди | Zamon.uz