“Ипотека банк” ходимлари кредитларни талон-тарож қилди
Ҳозирда назорат тарбирлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Ипотека банк” Фарғона филиалида кредит малағлари талон-торож қилинганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Фарғона вилоятидаги тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши, ўз вақтида қайтарилиши ва талон-торож қилинишини олдини олиш бўйича прокурорлик назорати ўрнатилиб, тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида “Ипотекабанк” Фарғона филиали томонидан ажратилган 2 та 920 млн сўмлик муаммоли кредитларни мақсадсиз сарфлаш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган ва айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Ҳозирда мазкур йўналишда назорат тарбирлари давом эттирилмоқда.








