Жаҳон

Марказий Осиё ва Германия муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришдан манфаатдор

Польшада Марказий Осиё ва Германия ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий Осиё ва Германия муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришдан манфаатдор

 

ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида "Марказий Осиё ва Германия Федератив Республикаси" вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

 

"Кун тартибига Марказий Осиёдаги ҳамкорлик, Афғонистондаги хавфсизлик, иқлим ўзгаришининг минтақа иқтисодиётига таъсири ва бошқа масалалар киритилди. Алоҳида эътибор Марказий Осиё ва Европа давлатлари хамкорлигига, хусусан, минтақалараро савдо ва Европа Иттифоқининг Global Gateway дастури доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилди", — дейилади ТИВ хабарида.

 

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик масаласи сўнгги геосиёсий ўзгаришлар фонида янада долзарб аҳамият касб этиб бораётганини қайд этган. Томонлар муқобил транспорт йўлаклари, жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришдан бирдек манфаатдор эканини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Марказий Осиё ва Германия муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришдан манфаатдор | Zamon.uz