Самарқандда автомобиллар тезлиги чекланиши мумкин
Вилоят ЙҲХБ бошлиғи бу бўйича таклиф киритди.

Бугун, 2 декабрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Бойхўрозовнинг маърузаси тингланди.
Ш.Бойхўрозов ўз маърузасида вилоятда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун Самарқанд шаҳрида транспорт воситаларининг максимал тезлигини соатига 70 километрдан 60 километрга тушириш зарурати юзага келаётганини маълум қилган.
“Турли хавф ва ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни таклиф этаман: "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги Республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракат қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланиши мумкин”, — деган Бойхўрозов.








