Самарқандда ЙПХ инспекторлари йўл қоидасини бузди
Вилоят ЙҲХБ уларга қандан чора кўрилганини маълум қилди.

Бугун, 2 декабр куни 3 нафар ЙПХ инспектори Самарқанд шаҳрида йўл қоидасини бузиб, автомашина бошқарди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Афросиёб кўчасида юз берган. Ходимлар ҳаракат оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланган.
Ҳозирда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ЙПХ инспекторларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шу ҳудудда хизмат олиб бориш вақтида ушбу ҳолатни кузатиб туриб, бефарқ бўлган инспекторларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.








