Санна Марин: АҚШсиз Европанинг ҳоли вой
Финляндия бош вазири Европанинг етарли даражада кучли эмаслигини маълум қилди.

Украина атрофидаги воқеалар Европа АҚШ ёрдамисиз ҳеч нарса қила олмаслигини кўрсатди. Бу сўзларни Финляндия бош вазири Санна Марин Сиднейдаги Лоуи институтидаги чиқишида гапирди.
“Очиғини айтаман, Айнан ҳозир Европа етарлича кучли эмас. Украинадаги урушга АҚШ аралашмаганда бизнинг аҳволимизга вой эди”, - деди у.
Финляндия бош вазири “АҚШ аралашуви” деганда Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам беришни кўзда тутганини изоҳлади.
“Ҳозирча Европа унча кучли эмас. Биз бу имкониятларимизни, яъни Европа мудофааси ва мудофаа саноати имкониятларини ҳам кенгайтиришимиз керак”, - деди Марин.
Шунингдек, у бу можарони тўхтатишда Хитой ҳам муҳим роль ўйнаши, аммо Европа унинг ёрдамига ишониб қолиши керак эмаслигини айтди.







