Жаҳон

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна низо чиқди

Бир киши жароҳат олиб, касалхонага етказилган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна низо чиқди


Қирғизистон-Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди, Қирғизистон фуқароси ҳавога уч марта огоҳлантирувчи ўқ узди, деб хабар қилди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.


“Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида можаро юз берди”, — дейилади чегара хизмати хабарида.


Маълумотларга кўра, Сомонен (Тожикистон) қишлоғи орқали Дахма қишлоғи томон кетаётганда Қирғизистон фуқароси билан Тожикистон фуқаролари ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан ва улар қирғизларга нисбатан ҳақоратомуз сўз ишлата бошлаган. Улар ўртасида жанжал келиб чиққан.


Можаро авж олишини олдини олиш мақсадида Қирғизистон фуқароси ов қуролидан фойдаланиб, ҳавога уч марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Воқеа ҳолатлари ва сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида ҳозирда ИИБда йиғилиш ўтказилмоқда. 
Айни пайтда Тожикистон томони бир кишининг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бермоқда.


Қайд этилишича, калтакаланган фуқаро касалхонага ётқизилган, Икки давлат чегарачилари музокаралар олиб бормоқда.
Тожикистонлик расмийлар воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.