“Халқ банки” бошқарувчиси 230 млн сўмни “ухлатгани” айтилмоқда
Ҳолатга прокуратура муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида АТ “Xалқ банки” филиали бошқарувчиси 230 млн сўм пул маблағларини ишлатганлиги, бу эса туман прокуратураси томонидан кўриб чиқилмагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолатга вилоят прокуратураси расмий муносабат билдириб, иш ўрганилаётганини ва натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.








