Евроиттифоқ мингдан ортиқ украин ҳарбийларини жангларга тайёрламоқда
ЕИнинг Украинага кўмак миссияси тўлиқ ишга тушгани маълум қилинди.

Евроиттифоқ миссияси доирасида 1.1 минг Украина аскарлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда ЕИ бош дипломати Жозеп Боррель маълум қилди.
“ЕИнинг Украинага кўмак миссияси тўлиқ оператив қувватда ишламоқда. 1100 аскар тайёргарликдан ўтяпти”, – деб ёзган дипломат Twitter саҳифасида.
Унинг қўшимча қилишича, Европа аскарлар тайёргарлигини ошириш учун қўшимча 16 миллион евро ажратади.
ЕИ Киев кучларини тайёрлаш мақсадида ўқув миссиясини ноябрь ўрталарида ишга туширди. Бу ерда 15 минг ҳарбийни қайта тайёрлаш режалаштирилган. Улар 2 йил давомида ўқитилади. Миссия Польша ва Германияда жойлашади.







