Ўзбекистон

“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Юқори Чирчиқда семинар-тренинг ўтказди

Семинар “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган

“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Юқори Чирчиқда семинар-тренинг ўтказди

 

28 ноябрдан 2 декабрга қадар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар маркази (ISCAD), Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизацияси” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди. 

 

“Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш ва ушбу йўналишда юқори даромад топиш орқали қишлоқ аҳолиси, биринчи навбатда аёллар ва ёшларнинг турмуш даражасини оширишни назарда тутади. Томорқа хўжаликларини ташкил қилиш ва бошқаришда кўникмаларни ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш, уларни амалиётга жорий қилиш ва янги, юқори рентабелли уруғ ва кўчатлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади”,– дейди Ўзбекистон Аграр соҳа аёллари уюшмаси раиси Адиба Аҳмеджонова.

 

Ўзбекистоннинг 2020-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт дастурининг вазифаларидан бири аҳолининг томорқа майдонларидан янада самарали фойдаланиш учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.

 

Доривор ва декоратив ўсимликларни парваришлаш, шунингдек, гулчиликни ривожлантириш ўсимликшуносликни янада тараққий эттириш, мамлакат экспорт салоҳиятини ўстириш ва томорқалардан янада самарали фойдаланишга хизмат қилади. Айнан шу соҳа кичик майдонлардан катта даромад олиш имконини беради.

 

Ўқув семинари давомида иштирокчилар Flowers garden - “Манзарали гуллар ва дарахтлар” масулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишди ва уларга зарур тавсиялар берилди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар турли навга мансуб бўлган манзарали ўсимликлар ва гулларни парваришлаш агротехнологиясига доир ўзига ҳос хусусиятлар билан таништирилди. Шунингдек ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган манзарали ўсимликлар, мавсумий, хона ва кесма гуллар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

 

Семинарда Туркиянинг Анқара университети Боғдорчилик кафедраси ва Тошкент давлат аграр университети Ландшафт дизайн кафедраси профессори Сонер Казаз ўз тажрибалари билан иштирок этди. Ўқув семинари музокарага бой бўлди.

 

Семинар сўнггида Тошкент вилояти Қибрай, Тошкент ва Янгийўл туманларидан иштирок этган 31 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди ва улардан энг фаол бўлган 3 нафарига Манзарали ўсимликлар ва гулчиликни ривожлантириш мақсадида Туркия давлатининг Анталия шахрига малака ошириш учун йўлланмалар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Юқори Чирчиқда семинар-тренинг ўтказди | Zamon.uz