Андижонда мактаб стадиони бузилаётгани айтилди
Ҳолатга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги туманидаги 13-сонли умумтаълим мактаб стадиони бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ишчи гуруҳ тузилган ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш давомида қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйилиб, суд қарорига асосан қурилиши тугалланмаган бинони бузиш чоралари кўрилмоқда.
“Ҳолат назорат остида эканини ва бу ҳақда батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, —дейилади хабарда.








