Ўзбекистон

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

Мутахассис бу бўйича тавсиялар берди.

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда коронавирус ташхиси билан рўйхатга олинаётган беморларда касаллик аввалги штамларга нисбатан бирмунча енгил ўтмоқда. 

 

“Беморларнинг бир қисми уй шароитида даво муолажаларини олишлари мумкин. Фақат амбулатор тарзда даволанувчи аҳоли қатлами ҳудудий оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор ҳамда ЛОР мутахассис назоратида бўлишлари шарт”,— дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.

 

Одатда бундай беморларга қуйидагилар тавсия этилади: 


—кўпроқ суюқлик ичиш (суткасига 4-5 литр ҳажмда), 
—томоқни тез-тез махсус антисептик воситалар билан чайиш,
—вирусга қарши ва антиоксидант дорилар ҳамда Д ва С витаминлари, Цинк препаратларини қабул қилиш, 
—уй шароитида изоляция ва чекловчи тартибга риоя этиш, 
—тиббий ниқобдан фойдаланиш, 
—антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дори воситаларидан мақсадсиз фойдаланмаслик талаб этилади.

 

Касалликдан қандай ҳимоланиш лозим? Бу борада мутахассисларнинг тавсияси қуйидагича:

 

—аввало, барча аҳоли қатлами коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиши лозим;
—шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, қўлларни яхшилаб ювиш, махсус антисептик воситалардан фойдаланиш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш талаб этилади;
—ёпиқ бинолар ва жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш зарур;
—касалликнинг илк аломатлари ёки ЎРВИ белгилари намоён бўлиши билан атрофдагилар билан мулоқотни чеклаш ҳамда ҳудудий оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак;
—коронавирус аниқланган ҳолатда уй шароитида турли дори препаратлари (антибиотик, гормон ва томир ичига юбориладиган томчи дорилар)ни мақсадсиз қабул қилмаслик шарт.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади? | Zamon.uz