“Москва билан мулоқотни бошлаш керак”
Байден Зеленскийга музокаралар бўйича ишора қилди.

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Зеленскийга Россия билан мулоқотни бошлаш зарурлиги ҳақида ишора қилмоқда. Бу ҳақда “Time” журналида хабар қилинди.
“Байден киевлик ҳамкасбига Путин билан суҳбатни бошлаш вақти келганини секин шама қилди”, — дейилади хабарда.
Ноябр ойи бошида Ғарб ОАВлари Киевни Москва билан мулоқотга ундаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг Зеленский музокараларни бошлаш шартларини айтиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия БМТ Низомига ҳурмат қилиши, барча йўқотишлар учун товон тўлаши, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаши ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолат бериши керак.
У, шунингдек, Украинанинг амалдаги президенти лавозимида турган пайтда Россия билан мулоқотга киришмаслигини айтган.
Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Киев музокаралар олиб бора олмайди ва истамайди. Шунинг учун Россиянинг мақсадларига махсус ҳарбий операцияни давом эттириш орқали эришилади.








